АсосийDunyo

Амстердамда очилган микроорганизмлар музейида Эбола вируси модели ҳам намойишга қўйилди

Нидерландия пойтахтида Micropia деб номланган дунёда биринчи микроорганизмлар музейи очилди. Бу ердаги экспозицияда тирик объектлар билан бирга, мултимедия тақдимотлари ҳам намойиш этилган. 

Ушбу интерактив музей кўпроқ лабораторияни эслатади. Унда барча микроорганизмларни микроскопда кўриш ва ундаги тасвирларни катталаштирилган экранларда томоша қилиш мумкин. Музей учун махсус 3D-микроскоп ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ёрдамида ташриф буюрганлар тирик микроблар қай тарзда ҳаракатланишини, овқатланишини томоша қилиши имконига эга.

Музей залларининг бирида Эбола вирусининг йириклаштирилган модели ҳам жой олган.

Шунингдек, бу ерда махсус сканер мавжуд бўлиб, унга қўл кафтини қўйган ҳолда терида қанча микроблар яшашини ва айнан терининг қайси жойида микроблар кўплигини билиб олиш мумкин.

alt

Micropia музейини очиш учун 12 йил ҳамда 10 миллион евро миқдорда маблағ талаб қилинди, деб ёзади rusjev.net сайти.

uz24.uz

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар