АсосийDunyo

Эдвард Сноуден: таъқиб америкаликларни терроризмдан ҳимоя қилмайди

Бостондаги марафон чоғида содир бўлган теракт шуни кўрсатмоқдаки, кенг миқёсдаги таъқиб дастурлари ҳамма нарсага қодир Америка махсус хизмати томонидан амалга оширилмайди. Ўзининг фош қилувчи далиллари билан машҳур собиқ Америка разведкаси ходими Эдвард Сноуден шундай фикрларни билдирди.

"Биз ҳужум қилишларига йўл қўйдик, далилларни қўлдан чиқардик, текшириш ва кузатувлар ҳеч қандай натижани бермади. Чунки ҳукумат “ҳамма нарсани тўпла” усулини қўлламоқда. Ҳаммани ва ҳамма нарсани бир вақтнинг ўзида кузатар эканмиз, аниқ бир нарсани кўра олмаймиз. Чунки бир вақтнинг ўзида ҳаммани кузатишнинг, таъқиб қилишнинг имкони йўқ. Бостондаги портлаш мана шунга яққол мисол бўлади”, - дейди Сноуден Гарвард университетидаги телеконференциядаги чиқишида.

    Бошқа янгиликлар