АсосийJamiyat

Каттақўрғонда шифокорлар ҳам қасамёд қабул қилди

'Каттақўрғонда шифокорлар ҳам қасамёд қабул қилди'ning rasmi

Жорий йил 20 ноябрь куни туман тиббиёт бирлашмасининг 150 нафар шифокори ва 150 нафар ҳамширалари туман мутасаддилари, кенг жамоатчилик олдида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда «Зарафшон» нашри хабар берди.

«Туманимиздаги шифокор ва ҳамширалар инсон саломатлигини асрашга, бу йўлда бор билимларини аямасликка қасамёд қилишди. Бу уларнинг масъулиятини, фидойилигини оширишга хизмат қилади. Ўйлайманки, ҳар бир тиббиёт ходими ушбу қасамёдига содиқ қолади», - деган туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Олим Хўжамбердиев.

Аввалроқ Сирдарё вилоятининг барча туманларида фермерларнинг қасамёд қабул қилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Сенатор "фермерлар қасамёди"ни танқид қилиб чиқди.

    Бошқа янгиликлар