Жорий йилнинг 20 ноябарь куни Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 1-сонли шаҳар сил касалликлари касалхонасида даволанаётган В.Е. даволаниш хонасида ўзаро жанжал сабаб шу ерда даволанаётган В.Б.нинг бошига стул билан бир неча маротаба уриб, жароҳат етказган.
Натижада В.Б. касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. В.Е. эса қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






