Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан Наманган шаҳри “Орзу” маҳалласида Б.Абдураҳимовга қарашли иссиқхонада табиий газдан қонунга хилоф равишда фойдаланилаётгани фош этилди.
Олиб борилган тезкор ўрганишлар мобайнида Б.Абдураҳимов “ҳеч ким билмайди”, қабилида иш тутиб, марказий 50 диаметрли тармоқдан ўзбошимчалик билан, кўз илғамас равишда ер остини ковлаб, ҳажми 25 диаметрли полителиен қувурда табиий газ тортиб кетган.
Мазкур ҳолат бўйича истеъмолчи белгиланган тартибда тармоқдан узилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






