АсосийShou-biznes

Леди Гага “Бэтмен ғорини” 24 миллионга сотиб олди

Ғайриодатий қилиқлари билан машҳур хонанда Леди Гага Малибудаги ҳовлини 24 миллион доллар эвазига сотиб олди, дея хабар беради TMZ портали.  

Умумий майдони 954 квадрат метр бўлган бу ерга бир нечта ётоқхоналар, денгиз суви тўлдирилган бассейн ва жакузилар ўрнатилган. Уйда кўплаб спорт анжомлари ҳам мавжуд. Уйга отхона ҳам қурилган бўлиб, унга саккизта от жойлаштирса бўлади.

Ушбу бино 2005 йили машҳур архитекор Стив Жаннети томонидан бунёд этилган бўлиб, дизайни Мэдлин Стюартга тегишли.

Унинг олдинги эгаси Бэтмен ҳақидаги фильмлар билан боғлиқ ўйинчоқларни ишлаб чиқарувчи компанияси асосчиси Дан Романеллидир. Унинг яшаш жойини рамзий маънода “кўршапалаклар ғори” деб аташган.

    Бошқа янгиликлар