Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази, Ёш кинематографлар кенгаши ва Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси ҳамкорлигида ташкил этилган ПРОлогуе халқаро кинофестивали доирасида «Ёшлар ижод саройи»да «Ўзбек киноси тарихи» деб номланган фотокўргазма ташкил этилди.Ғайрат Мўминов муаллифлигидаги экспозиция нафақат санъат аҳлини, балки ёшларни ҳам ўзига жалб этди.
Чунки бу фильмларнинг барчасини мириқиб томоша қилганмиз. Унда маҳорат билан роль ижро этган устоз санъаткорларни қадрдонимиздек яхши кўрамиз.
Агар сиз ҳам мазкур фотокўргазмаларни кўрмоқчи бўлсангиз, марҳамат, «Ёшлар ижод саройи»га келинг ва ҳақиқий санъат оламини яратган чеҳралардан баҳраманд бўлинг!
«Тангалик болалар» бадиий фильмидан
«Келинлар қўзғолони» бадиий фильмидан
«Суюнчи» бадиий фильмидан
«Ажойиб хаёлпараст» бадиий фильмидан
«Сен етим эмассан» бадиий фильмидан
«Шум бола» бадиий фильмидан
«Ёр-ёр» бадиий фильмидан