АсосийDunyo

Сўнгги ойда Суриядаги авиазарбалар оқибатида 553 киши ҳалок бўлган

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция давлатлари ҳарбий ҳаво кучлари томонидан Сурияда «Ислом давлати» террорчилик ташкилоти позицияларига берилган авиазарбалар натижасида жами 553 киши ҳалок бўлган, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Syrian Observatory for Human Rights маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг 32 нафари тинч аҳоли вакиллари бўлган. Шунингдек, олти нафар бола ва беш нафар аёл авиазарбалар қурбони бўлгани маълум қилинган.

Авиазарбалар асосан Алеппо, Ракка, Идлиб, Дор уз-Зор ва Ал-Хасака провинциялари ҳудудларида амалга оширилган. Халқаро коалицияга қўшилиш истагини 40 дан ортиқ давлат билдиргани маълум қилинган.

daryo.uz

    Бошқа янгиликлар