Голливуд актёрлари Анжелина Жоли ва Брэд Питт фарзандларига оталиқ қилиш борасида охирги келишувга эришишди, дея хабар берди Reuters нашри.
Собиқ эр-хотин фарзандларни оталиққа олиш борасида келишувга эришишган, энди иш судгача етиб бормайди. Бунга оталиққа олиш бўйича мутахассисларнинг маслаҳатлари кифоя қилган.
Аввалроқ, собиқ эр-хотин актёрлар декабрь ойида судлашиши хабар қилинган эди. Аммо ушбу келишувга икки ҳафта олдин эришилган.






