Хитойда тергов хатоси туфайли 23 йил қамоқда ўтирган эркак озодликка чиқди, дея хабар берди Asia One нашри.
Суд 50 ёшли Цзинь Чжэхундан қотиллик ва зўравонлик айбловларини олиб ташлаган. Негаки далил-исботлар етарлича эмас.
1995 йилнинг 29 сентябрида Гирин провинциясининг Юнцзи уездидаги темирйўлда 20 яшар қизнинг жасади топилади ва бунинг учун Цзинь айбдор деб топилиб, қамалган эди.






