АсосийDunyo

Чеченистонлик беш ёшли болакай дунё рекордини қўйди

'Чеченистонлик беш ёшли болакай дунё рекордини қўйди'ning rasmi

Чеченистонлик беш ёшли болакай горизонтал ҳолатда қўлларни букиб-ёзиш (отжимание) бўйича дунё рекордини қўйди, дея маълум қилди РИА Новости нашри.

Раҳим Куриев бир уринишда 3202 марта машқни бажаришга муваффақ бўлган. Куриев машқни 2,5 соат давомида бажарган.

Бундан сал олдинроқ болакай 2,5 соат давомида машқни 4105 марта бажарган. Аммо ўша пайтда мутахассислар буни кўришмаганди.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ёш рекордчига “Мерседес” совға қилди ва Куриевни республиканинг фахрий фуқароси дея эълон қилди.

    Бошқа янгиликлар