Деярли 3 ҳафтадан буён давом этаётган Париждаги намойишлар тобора йирик тўқнашувга айланиб бормоқда, дея хабар бермоқда Ren.tv нашри.
Ҳозирга келиб шаҳарнинг барча ҳудудларида тўс-тўпалонлар кузатилмоқда. Полиция ва намойишчилар ўртасидаги жанжал оқибатида умумий ҳисобда 110 киши яраланган. Уларнинг 17 нафари полициячилардир. 300 га яқин фуқаро қўлга олинди. Ушбу ҳолат мамлакатдаги туризм соҳасига салбий таъсир кўрсатмоқда. Президент Эммануэль Макрон ҳукумат аъзолари иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказган. Намойишчилар эса ушбу йиғилишдан сўнг аниқ чоралар кўрилишини кутишмоқда.






