36 ёшли ҳинд юлдузи Приянка Чопра 25 ёшдаги америкалик хонанда Ник Жонасга турмушга чиқди. Уларнинг тўйи бутун Болливуд ва Голливуд назарида бўлди.
Тўй маросими ҳинд урф-одатлари бўйича Мамбай шаҳрида ўтказилди. Келин расмий маросимга сариқ рангли сарида куёв эса оппоқ шервани либосида ташриф буюрди.
Улар тўрт кун давомида ўзларининг тўй тантаналарини нишонлаб, бир нечта базмлар ўтказдилар. Тўй христиан ва индуистлар урф-одатларига кўра, Жодхпурдаги Bhawan Palace саройида ўтказилди.
Ника Жонаснинг оиласи ва қариндошлари тўй арафасида Ҳиндистонга келиб, Чопранинг оиласи билан танишди.
Тўйга 200 киши таклиф қилинган эди. Ушбу экзотик тўй Ҳиндистоннинг 2018 йилдаги энг шов-шувли маросими деган номни олди.