Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона доимий равишда бу ерга ташриф буюрувчиларни ўзбек халқининг етакчи ижодкорлари ижоди билан таништириб келмоқда. 23 октябр куни “Ижод” залида кинорежиссер Наби Ғаниевнинг 110 йиллиги муносабати билан кўргазма ўз ишини бошлади. Кўргазмада намойиш этилаётган фотоматериаллар ва китоблар машҳур кинематографнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилади.
“Uzbekistan Today” ахборот агентлиги расмий сайтида ёзилишча, Наби Ғаниевич Ғаниев (1904 – 1952) ўзининг 48 йиллик ҳаётининг 30 йилини севимли касбига бағишлаган. Болалигида рассом бўлишни орзу қилган тошкентлик йигит 1924 йили Москвадаги Олий бадиий-техник устахонага ўқишни бошлайди. У мана шу ерда илк марта фильмларни кўради ва кино муҳаббати пайдо бўлади. 1925 йили Наби Ғаниев Тошкентга қайтиб келади ва яқинда ташкил этилган “Шарқ юлдузи” киностудиясида ишлай бошлайди. Актер сифатида роллар ижро этади, кейинчалик эса турли режиссерларнинг ассистенти бўлиб фаолият кўрсатади. 1926-1929 йиллардаги деярли барча фильмлар титрларида Наби Ғаниевнинг исми учрайди.
1931 йили у ўзининг илк фильми – “Юксалиш”ни суратга олади.
Унинг “Насриддининг саргузаштлари”, “Насриддин Бухорода”, “Тоҳир ва Зуҳра” фильмлари нафақат ўзбек томошабинлари, балки бутун дунё кино ихлосмандларининг севимли фильмлари ҳисобланади
Наби Ғаниев 2001 йили “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.





