Россия Керчь бўғозидаги ҳодисадан сўнг қўлга олинган украиналик ҳарбийлар ва мамлакат хавфсизлик хизмати ходимларига айблов қўйди, дея хабар бермоқда Рен тв.ру нашри.
Ҳибсга олинган ҳарбийларнинг барчаси Россия Жиноят кодексининг 322-моддаси 2-қисми бўйича Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбланмоқда. Уларнинг адвокати қўлга олинган ўз мижозлари билан ҳали учрашмаганини таъкидламоқда. Қайд этилишича, ҳужжатлар Москвага юборилгани ва суриштирув билан ким шуғулланаётганини аниқ билмайди.






