Перу ҳудудидаги Анд тоғларида, денгиз сатҳидан 4500 метр баландликда ибтидоий одамларнинг турар-жой излари топилди, деб хабар бермоқда Sience журнали. Бу ибтидоий одамлар етиб борган энг юқори жой ҳисобланади.
Олимлар эрамиздан аввалги ўнинчи мингйилликка тегишли деб ҳисоблаётган бундай қароргоҳларда кислород миқдори кам, қуёш нурланиши кучли ва ҳарорат ҳаддан ташқари совуқ бўлган шароитларда ибтидоий одамлар қандай яшай олгани ҳозирча аниқланмаган.
Археологлар икки манзилгоҳни ўрганган бўлиб, Кунчайка ғорида қуроллар билан бирга деворий суратлар ҳам топилгани сабабли бу ерда йил бўйи одам яшагани хулоса қилинган. Пукунчо ғорида эса лама ови мавсумида одам яшаганидан далолат берувчи аломатлар топилган.
Manba: daryo.uz





