1

Туркманистон Президенти "Мустақиллик" ордени билан мукофотланди

ЖАМИЯТ 24.10.2014, 13:06
Туркманистон Президенти "Мустақиллик" ордени билан мукофотланди

Туркманистон Президенти Гурбангули Мяликгулиевич Бердимухамедовни «Мустақиллик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбек ҳамда туркман халқлари ўртасидаги ҳар томонлама дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги катта хизматлари, тинчликни таъминлаш ва халқаро алоқаларни кенгайтириш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси учун Туркманистон Президенти Гурбангули Мяликгулиевич Бердимухамедов «Мустақиллик» ордени билан мукофотлансин. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов
Тошкент шаҳри, 2014 йил 22 октябрь

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1