Грецияда полиция томонидан отиб ўлдирилган 15 ёшли ўсмир Алексис Григоропулосни хотирлаш куни катта можарога айланди, дея хабар қилмоқда News.day.az нашри.
Афина шаҳрида бошланган хотира маросими аввалига тинч ўтаётган эди. Кейин эса талабалар ва мактаб ўқувчиларидан иборат маросим иштирокчилари ғазабланган ҳолда парламент биноси олдида тўс-тўпалон кўтаришни бошлашган. Уларни тўхтатишга уринган полиция ва оломон ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 6 декабрь куни Афинада бир гуруҳ ёшлар полиция машинасига тош отган. Полиция уларга узган, ўқ эса 15 ёшли Алексис Григоропулосни ўлимига олиб келган эди.






