АсосийJamiyat

Темурийлар тарихий музейида "Ўзбекистоннинг маданий мероси дунё тўпламларида" кўргазмаси очилди (фото)

'Темурийлар тарихий музейида "Ўзбекистоннинг маданий мероси дунё тўпламларида" кўргазмаси очилди (фото)'ning rasmi

Бугун, 10 декабр куни Тошкентдаги Темурийлар тарихий музейида “Ўзбекистоннинг маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси доимий кўргазмасининг тантанали очилди.

Тадбир “Ўзбекистоннинг маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳасининг 2018 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда 2019 йилда йўл харитасини ишлаб чиқишга бағишланган халқаро мультимедиа форум доирасида ўтказилмоқда.

Тадбирни Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов кириш сўзи билан очиб берди.


Кўргазмада “Ўзбекистоннинг маданий мероси дунё тўпламларида” туркуми альбом-китобларининг 20 томи, “Ўзбекистоннинг архитектура эпиграфикаси” туркуми 12 томи, ҳозирги пайтда турли хорижий мамлакатлар музейларида сақланаётганноёб ўрта асрлар қўлёзмалари факсимилеси ўрин олган. Жумладан,«Катта Лангар Қуръони», «Темур тузуклари», «Зафарнома», Ҳусан Бойқаронинг «Девони», «Мирожнома» каби асарлар намойиш қилинди.

Кўргазмага ташриф буюрганлар китоблар билан танишиб чиқишди.

    Бошқа янгиликлар