Молдова президенти ўз лавозимидан четлаштирилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри.
Молдованинг конституцион суди Игорь Додонни мамлакат президентлиги лавозимидан вақтинчалик четлаштирди. Негаки у конституцион мажбуриятларини бажармаган ва парламент томонидан тасдиқланган қонунларни қўлламаган. Ушбу даврда суд қонунларнинг тасдиқланишига эришишни кўзламоқда.






