1

Тошкентда иситиш мавсуми бошланди

ЖАМИЯТ 27.10.2014, 15:52
Тошкентда иситиш мавсуми бошланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг жорий йил 24 октябрдаги №868-сонли қарорига асосан пойтахтнинг ижтимоий соҳа объектларига 25 октябрдан, турар жой биноларига 27 октябрдан иссиқлик беришга киришилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Мазкур қарорда “Тошкент иссиқлик электрмаркази”, “Тошкент иссиқлик маркази”, “Тошиссиққуввати”, туман ҳокимликлари ва Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасига ҳамкорликда иссиқлик манбалари, энергия билан таъминловчи, уй-жойлардан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан туман ҳокимликлари назорати остида иситиш мавсумини сифатли ўтказиш, барча  истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказилишини таъминлаш юклатилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1