Франциянинг Старсбург шаҳридаги Янги йил ярмаркаси ташкил этилган кўчада отишма содир этилди, дея хабар бермоқда Lenta.ru нашри.
Клебер майдони яқинида номаълум шахс атрофдаги одамларни ўққа тутуган. Ҳодиса оқибатида 2 киши ҳалок бўлди ва яна 12 киши тан жароҳати олган. Ҳудудга зудлик билан етиб келган полиция жиноятчига ўқ узган, бироқ у ярадор бўлишига қарамай, қочишга улгурди. Айни вақтда полиция одамлардан иложи борича уйларида қолишларини сўрамоқда.






