АҚШ президенти Дональд Трампнинг собиқ адвокати Майкл Коэнга бир қатор жиноятлар бўйича айбловлар қўйилиб, 3 йиллик қамоқ жазоси белгиланди, деб хабар қилмоқда Lenta.ru нашри.
Молиявий қоидабузарликлар, солиқ фирибгарликлари содир этиш ва АҚШ конгрессига ёлғон кўрсатмалар бериш жинояти шулар жумласидандир. Коэнга, шунингдек, 2 млн. долларлик жарима солинган. Адвокатнинг ўзи айбларини тан олиб, АҚШ халқи олдида узр сўрашини таъкидлаган





