Германияда темирйўлчиларнинг оммавий иш ташлашлари бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилди Daily Mail нашри.
Ходимлар ойлик иш ҳақининг оширилишини талаб қилишмоқда. Deutsche Bahn компанияси раҳбарияти ва намойишчилар ўртасидаги музокаралар эса муваффақиятсиз ўтган.
Аввалрок компания ходимларга бир вақтнинг ўзида 500 евро тўлашини ва 2 босқичда иш ҳақини 5 фоизга оширишни ваъда қилган эди. Бироқ темирйўлчилар бу етарли эмаслигини, ойлик иш ҳақини камида 7,5% оширилишини талаб қилишмоқда.






