2018 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Страсбург университети президенти Мишел Денекен билан олий таълим соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, университетлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистонда Франция университетининг қўшма факултети/филиалини очиш имкониятини муҳокама қилиш мақсадида учрашди.
Страсбург университети Франциянинг этакчи давлат универститетидир. 1538-йилда ташкил этилган. 2017 йилда ушбу таълим муассасаси Франциядаги университетлар рейтингида 4-ўринни эгаллаган. У турли соҳаларда 18 нафар Нобель мукофоти совриндорларини чиқарди, шулардан 4 нафари ушбу таълим муассасасида дарс бермоқда. Кимё, физика, тиббиёт, муҳандислик, технология, тилшунослик ва теология (26 чет тиллари ўқитилади) университетнинг анъанавий равишда кучли йўналиши ҳисобланади.
М.Денекен Ўзбекистондаги хорижий олий ўқув юртлари учун яратилган қулай шароитлар билан яқиндан танишди, уларнинг кўпчилиги Ўзбекистонда ўз филиалларини очган ва Страсбург Университети билан ҳамкорликни ташкил этишга қизиқиш билдирилди.
Страсбург университети ректори мамлакат раҳбарияти томонидан Ўзбекистон олий ўқув юртларида амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар юксак баҳоларга лойиқ эканлигини таъкидлади. У университетнинг ҳамкорлик тўғгисида шартномани имзоланишиа тайёр эканлигиини таъкидлади. Бу шартнома биргаликдаги таълим лойиҳаларини амалга оширишни, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини, шунингдек ушбу университетнинг Ўзбекистондаги қўшма факультети/филиалини ташкил этишни назарда тутади.
М.Денекеннинг сўзларига кўра, университетлараро лойиҳа ноёб ва ўзига хос бўлиши керак. Ўзбекистон кимё, технология, тиббиёт, биология, филология ва бошқа соҳаларда улкан салоҳиятга эга.
Имкониятларни ўрганиш ва ўзбек томони билан аниқ музокаралар олиб бориш учун яқин кунларда Франция делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш таклиф этилди. аралар олиб бориш учун яқин кунларда Франция делегациясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш таклиф этилди.
Учрашув якунида Страсбург Университети билан ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнот имзоланди.






