Жорий йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистоннинг Париждаги делегацияси томонидан Франциянинг шаҳарни қуриш бўйича режалаштириш институти вакиллари Л. Перан ва "Вильмот Ассосис Аркитех" компаниясининг бошқарувчи директори Б.Андрю билан Самарқанддаги ижтимоий аҳамиятга эга объектларни қуриш лойиҳаларини тайёрлаш жараёнида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қайта тиклаш ишлари режалаштирилган ҳудудлар тўғрисида батафсил маълумот келгуси халқаро тадбирларга тайёргарлик кўриш учун тақдим этилади. ЮНEСКО талаб ва тартибларига мувофиқ барча зарур ҳужжатларни тўлдириш муҳимлиги қайд этилган.

Ушбу ташкилотларнинг вакиллари умумий эътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқ шаҳарни ривожлантириш бўйича ўз қарашларини ва фикрларини тақдим этдилар. Улар бундай лойиҳалар диққат билан ўрганишни талаб қилишини таъкидладилар ва яқин келажакда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик қилиш юзасидан ўз таклифларини тақдим этишга ишонтирдилар.






