АсосийDunyo

Мехикодаги халқаро аэропортда ёнғин содир бўлди

Мексика пойтахти Мехикода жойлашган халқаро аэропортнинг иккинчи терминалида кучли ёнғин содир бўлди. Натижада бир неча киши жабр кўрди. Ёнғин умумий овқатланиш ҳудудида бошланган, дея хабар бермоқда ТАСС. Йўловчилар дарҳол эвакуация қилинди.

Ёнғин сабаби ҳозирча аниқлангани йўқ. Олов ўчирилди, портлаш рўй бермади. Аэропорт белгиланган тартибда ўз ишини давом эттирмоқда, ҳеч қайси рейс бекор қилингани йўқ.

    Бошқа янгиликлар