АҚШ ва Мексика чегарасидаги деворга яна бир гуруҳ Марказий Америкалик муҳожирлар чиқиб олишди, деб хабар берди ТАСС нашри.
Мигрантлар карвонининг навбатдаги гуруҳи Мексиканинг Тихуана шаҳрига етиб келган ва девордан ошиб ўтишга уринаётган вақтида Қўшма штатлар чегарачилари томонидан қўлга олинди. Уларнинг баъзилари ўз хоҳишлари билан аскарлар қўлига тушишни исташган. Муҳожирлар ҳукуматдан бошпана сўровлари кўриб чиқилишига ишонишмоқда.






