АсосийJamiyat

ФВВ Наманган вилоят бошқармаси: ҳудудимизда ҳеч қандай портлаш ёки табиат ҳодисаси рўй бермаган

'ФВВ Наманган вилоят бошқармаси: ҳудудимизда ҳеч қандай портлаш ёки табиат ҳодисаси рўй бермаган'ning rasmi

14 декабрь куни чамаси соат 10.00ларда Наманган шаҳрида яна портлашни эслатувчи гумбурлаш овози эшитилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бу овоз нафақат шаҳарда, балки айрим туманларда ҳам эшитилган ва бундан юртдошларимиз ташвишга тушиб қолгани ҳақида хабарлар олдик.

Ваҳима ва миш-мишларнинг олдини олиш мақсадида биз вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан телефон орқали боғландик:

– Овоз эшитилгани рост, – дейди бошқарма бошлиғи Б.Ашуров. – Биз шу заҳоти барча туманлардаги бўлинмалар, ички ишлар, ёнғин хавфсизлиги, гидрометеорология, сейсмология хизматлари билан тезкор боғланиб олган маълумотлармизга кўра вилоят ҳудудида ҳеч қандай портлаш ёки табиат ҳодисаси рўй бермаган. Шунингдек, бошқарма навбатчилик қисмига ҳам фуқаролардан фавқулодда ҳолат ҳақида мурожаат келиб тушмади. Овознинг манбааси ҳозирча номаълум. Уни аниқлаш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. Сабаби аниқланса, албатта юртдошларимизга маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 6 декабрь куни ҳам вилоят ҳудудида шундай гумбурлаш ҳодисаси юз берган ва овоз манбаси мавҳум қолиб, ижтимоий тармоқларда анча муҳокамага сабаб бўлган эди.

    Бошқа янгиликлар