АсосийDunyo

Лука Модрич Месси ва Роналду ҳақида ўз фикрини билдирди

'Лука Модрич Месси ва Роналду ҳақида ўз фикрини билдирди  'ning rasmi

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Лука Модрич Лионель Месси ва Криштиану Роналдуларнинг “Олтин тўп” мукофотининг тақдирлаш маросимига келмасликлари борасидаги қарорларига ўз фикрини билдирди, дея хабар қилмоқда Day.Az нашри.

“Уларнинг келмасликлари, бу – уларнинг танлови. Аммо шуниси ҳам борки, мукофотлар қачонки, уларга топширилсагина қимматга эга экан-да. Менимча, бу бошқа футболчиларга ҳурматсизликдир. Агар гап маҳорат ҳақида кетаётган бўлса, мукофотлар Криш ва Мессига топширилсин-у, овоз бериш ўтказилмасин”, - дейди “Олтин тўп” совриндори бўлмиш Лука Модрич.

    Бошқа янгиликлар