Турли жанр ва кўринишдаги 30дан ортиқ фильмларда ҳар хил характердаги қаҳрамонлар образини яратган Ева Мендес Голливудни тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда юлдуз атрофидаги манбалардан бири хабар қилади.
Жорий йилнинг сентябр ойида актриса илк марта она бўлган эди. Ева ва ҳамкасби Райан Гослингларнинг қизи бор. Жуфтлик ҳали ҳам матбуот олдида кўриниш бермаяпти. Шунинг учун ҳам ягона ахборот манбаи унинг яқинлари ва дўстларидир.
Ева оппоқ панжаралар билан ўралган қизил уйни орзу қилмоқда.





