АсосийJamiyat

Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштриш учун қандай ҳужжатлар тақдим этиш лозим?

'Ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштриш учун қандай ҳужжатлар тақдим этиш лозим?'ning rasmi

Мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ишларни мантиқий давом эттириш, давлат хизматини кўрсатишда талаб этилаётган ҳужжатлар сонини қисқартириш ва фуқароларга янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва белгиланган тартибда Адлия вазирлиги томонидан Ҳукуматга киритилди.

Лойиҳага кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 116-сон қарорининг 31-бандида белгиланган давр (2017 йил 1 октябрь – 2020 йил 31 декабрь) мобайнида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини гувоҳноманинг янги намуналарига алмаштиришда:

– ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини берган ҳудудий ЙҲХБ тасдиқномаси;

– белгиланган шаклдаги тиббий маълумотнома;

– автомототранспорт воситаларини ўн икки ой давомида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб этишни бекор қилиш назарда тутилмоқда.

Амалдаги қонунчиликка бундан енгиллик киритилиши "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган тамойилнинг амалиётдаги яна бир ифодаси бўлиб хизмат қилади.

Мазкур қарор лойиҳаси билан Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси (regulation.gov.uz)да қуйидаги ҳавола https://regulation.gov.uz/ru/document/1427орқали танишишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар