АсосийDunyo

2018 йилда коинотдан олинган ғаройиб фотосуратлар эълон қилинди

'2018 йилда коинотдан олинган ғаройиб фотосуратлар эълон қилинди'ning rasmi

РИА Новости 2018 йил давомида коинотда олинган энг ғаройиб фотосуратлар жамланмасини эълон қилди. Эътиборингизга уларнинг айримларини ҳавола этамиз.

Венаранинг оптик ва ультра бинафшаранг диапазондаги кўриниши. Мазкур сурат Япония космик агентлигининг “ Акацуки" зонди ёрдамида олинган.

2.jpg

“Хаббл” телескопи парвозининг 28 йиллигига бағишлаб Европа космик агентлиги томонидан эълон қилинган фотосурат. Унда Лагун тумани тасвирланган. Ушбу юлдузлараро туман Ердан 4 минг ёруғлик йили узоқликда жойлашган.

3.jpg

Марсоход “Curiosity”нинг Қизил сайёрада кучли чанг бўрони вақтида кадрга муҳрлаган ўзига хос “селфи”си.

4.jpg

Кассиопея юлдузлар тизими олимларга Қуёш тизимининг 4,5-5 миллиард йилдан кейинги ҳолатига ишора бермоқда.

5.jpg

Ноёб ҳодиса - атмосфера ўзидан ёғду таратмоқда.

6.jpg

Сайёралараро зонд “ Juno”нинг Юпитердан узатган фотосурати. Унда улкан сайёра ажойиб ракурсда тасвирланган.

7.jpg

Халқаро космик станция.

8.jpg

Қизил сайёрадан узатилган илк тасвир. Шу йилнинг ноябрь ойида Марс экваторига қўнган “InSight” аппарати кадрга муҳрлаган.

9.jpg

Марсдаги ноёб мовий тепаликлар. Қизил сайёра сатҳида бундай тепаликлар одатда кулранг тусида бўлади.

10.jpg

“SpaceX” раҳбари Илон Маскнинг коинотга олиб чиқилган шахсий спорт автомобили.

    Бошқа янгиликлар