Грузия тарихидаги илк аёл президент Саломе Зурабишвили расмий равишда ўз лавозимига киришди, дея хабар қилмоқда News.day.az нашри.
Инаугурация маросими Телави шаҳридаги подшоҳ Ираклий Иккинчи қароргоҳида бўлиб ўтди. Қасамёд давомида Зурабишвили мамлакат бирдамлигини сақлашга ва фуқаролар хавфсизлиги ҳақида қайғуришга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, Саломе Зурабивили 28 ноябрда ўтган президент сайловларида ғолиб бўлган эди.






