Археологлар Миср пойтахти Қоҳира шаҳри яқинидан қадимий мақбарани топишди, деб хабар қилди Segodnya.ua нашри.
Мазкур топилма Саққара некрополида олиб борилган қазилма ишлари чоғида аниқланган. Мақбаранинг ёши тахминан тўрт ярим мингда бўлиб, у икки қаватдан иборат. Унинг деворларига суратлар ўйиб ишланган. Олимлар бу жой тарихини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб боришмоқда.






