Суриянинг Африн шаҳрида яна бир портлаш содир этилди, дея маълум қилмоқда RT.com нашри.
Маҳаллий телеканалларнинг тарқатган хабарларига кўра, бозор яқинида бомба жойлаштирилган автомобиль портлатиган. Воқеа оқибатида камида 5 киши қурбон бўлган ва 20 дан ортиқ одам яраланган. Мазкур ҳодиса учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олганича йўқ.






