Англиянинг “Манчестер Юнайтед”» футбол клуби мураббийи Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилди, дея хабар қилмоқда Тopnews.ru нашри.
Дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири бўлган Моуриньо лавозимидан озод этилиши клуб раҳбарияти томонидан эълон қилинган. 55 ёшли португалиялик мураббий 2016 йилнинг май ойидан бери клубни бошқариб келаётган эди. Сўнгги вақтларда кетма-кет муваффақиятсизликларга учраган жамоа айни вақтда мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди. Бу эса “Манчестер Юнайтед” мухлислари ва раҳбариятини қониқтирмади.