АсосийShou-biznes

Хонанда Робби Уильямс иккинчи марта ота бўлди

Машҳур британиялик хонанда Робби Уильямс иккинчи марта ота бўлди. Хотини Айда унга 27 октябр куни ўғил совға қилди. Уильямс бу ҳақидаги тасвирларни ўз твиттерида эълон қилди.

"Мен ҳеч қачон бунчалик севмаганман ва хотиним билан ғурурланмаганман. У ҳақиқатданам ажойиб. Бир неча соатлик ҳиссиётларга бой ва ҳайратланарли онларни ўтказдим. Биз бахтиёрмиз, - дейди Уильямс.

Уильямс ва турмуш ўртоғи ўғилларига қандай исм қўйишгани ҳали номаълум. Уларнинг икки ёшли Теодор Роуз исмли қизчаси бор. Хонанда бир интервьюсида ҳаммасини айнан қизи учун қилаётганлигини тан олганди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар