27 октябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети таркибидаги янги турк тили марказининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Намиқ Гунер, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштриш агентлиги (ТИКА) раҳбари Сердар Жам, Ўзбекистондаги ТИКА ташкилотининг координатори Фатиҳ Каража, Қирғизистондаги ТИКА ташкилоти координатори Явуз Жоруҳ, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси атташеси Жиҳан Варлик ҳамда Туркиядан ташриф буюрган бир неча расмий вакиллар меҳмон сифатида иштирок этдилар.
Тадбирни университет ректори Шуҳрат Қаюмов кириш сўзи билан очиб бергач, меҳмонлар тил марказининг ғоялари, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ҳамда ҳамкорлик алоқаларининг ривожланишидаги роли ҳақида ўз фикрларини билдирдилар. Бу ҳақда “Ўзбекистонда ҳорижий тиллар” сайтининг матбуот хизмати хабар беради.