АсосийJamiyat

Ташқи ишлар вазирлигида Латвия давлат котиби билан учрашув ўтказилди

2014 йилнинг 28 октябр куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Латвия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Давлат котиби Андрейс Пилдеговичсни қабул қилди.

Латвия Давлат котиби Урганч шаҳрида ўз ишини бошлаган “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” халқаро конференциясида иштирок этиш учун юртимизга ташриф буюрган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. Икки томон ҳам сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини таъкидлаб ўтилди.

Томонлар 2015-йилнинг биринчи ярмида бўлажак Европа Иттифоқига Латвия раислигини инобатга олиб, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Суҳбатда Латвия Элчиси Эдгарс Бондарс иштирок этди, дея хабар беради mfa.uz сайти.

    Бошқа янгиликлар