АсосийJamiyat

"Тошкент – Урганч" поезди Хивага қадар узайтирилди

'"Тошкент – Урганч" поезди Хивага қадар узайтирилди 'ning rasmi

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тезюрар 56-сонли «Тошкент – Урганч» йўловчи поездини Хива шаҳрига қадар узайтирди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берган.

Қатновлар ҳафтанинг сешанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Тошкент жанубий вокзалидан амалга оширилади.

Поезднинг келиш ва кетиш вақти қуйидагича:

56-сонли «Тошкент - Урганч - Хива» йўловчи поезди

Кетиш – «Тошкент-Жанубий» вокзалидан соат 20:30
Етиб бориш – Урганч вокзали соат 11:24
Кетиш – Урганч вокзали соат 11:35
Етиб бориш – Хива вокзали соат 12:05

55-сонли «Хива - Урганч - Тошкент» йўловчи поезди

Кетиш – «Хива» вокзалидан соат 13:45
Етиб келиш – Урганч вокзали соат 14:15
Кетиш – Урганч вокзали соат 15:25
Етиб келиш – «Тошкент-Жанубий» вокзали соат 06:58

    Бошқа янгиликлар