АсосийJamiyat

Тошкент шаҳрининг яна икки туманига ҳокимлар тайинланди

'Тошкент шаҳрининг яна икки туманига ҳокимлар тайинланди'ning rasmi

Халқ депутатлари Яшнобод ва Сергели туманларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда қайд қилинишича, сессия давомида ташкилий масала кўрилган.

Шу кунга қадар Яшнобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Тиллашайхов Ҳожиакбар Камолиддинович, Сергели тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Ҳусанов Нозим Бахтиёровичлар ҳоким этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Олмазор, Мирзо Улуғбек, Миробод ва Шайхонтоҳур туманига ҳокимлар тасдиқлангани хабар қилинганди.

    Бошқа янгиликлар