АсосийJamiyat

Қорақалпоғистондаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди

'Қорақалпоғистондаги ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида 27 декабрь куни оғир йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида 4 нафар киши оламдан ўтди, деб ёзади ЎзА.

Бахтсиз ҳодиса Nexia-3 маркали автомашинанинг бетон тўсиққа бориб урилганлиги оқибатида содир бўлганлиги айтилмоқда. Кучли зарба автомашинанинг газ баллони отилишига сабаб бўлган. Вафот этган фуқароларнинг иккитаси Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида фаолият юритиб келган (биттаси вазир ўринбосари, биттаси машина ҳайдовчиси), бир киши Туямўйин-Нукус минтақавий сув ўтказгичидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва биттаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши етакчи мутахассисларидир.

ЙТҲнинг содир бўлишига асафлт йўлнинг сирпанчиқлиги сабаб бўлганлиги айтилмоқда.

Воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар