1

Тошкентда 1 январь куни йўқолган 15 яшар қиз қидирилмоқда

ЖАМИЯТ 03.01.2019, 13:15
Тошкентда 1 январь куни йўқолган 15 яшар қиз қидирилмоқда

Ижтимоий тармоқларда 15 ёшли Нодира Яшатулаева 2019 йил 1 январь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги қариндошининг уйидан чиқиб, йўқолиб қолган ҳақида маълумотлар тарқалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Қизнинг ота-онаси ички ишлар идораларига 2 январь куни мурожаат қилган. Уларнинг айтишича, Нодира аввал ҳам уйдагиларни огоҳлантирмай, қариндошлариникига кетиб қолган, шу сабабли бу ҳақда дарров ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар берилмаган.

Охирги маълумотларга кўра, Нодирага ўхшаш қизни Тўйтепа шаҳридаги супермаркетлардан биридаги арча атрофида кўришган. Ҳозирда қизнинг ота-онаси ва Сергели туман ИИБ ходимлари ўша ерда бўлиб турибди.

Нодира Яшатулаевани кўрган-билганлардан 102 телефон рақами орқали хабар беришлари сўралган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1