1

Самарқанддаги ЙТҲда уч яшар бола вафот этди

ЖАМИЯТ 03.01.2019, 13:20
Самарқанддаги ЙТҲда уч яшар бола вафот этди

Самарқанд шаҳрида 2 январь куни Самарқанд туманида яшовчи 35-сонли ўрта мактабнинг 14 ёшли 9-синф ўқувчиси Д.Х. ҳужжатларсиз бобосининг номидаги “Ласетти” русумли автомашинани Зарафшон шох кўчасида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган “Матиз” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада “Матиз” автомашинаси ҳайдовчисининг 3 ёшли ўғли жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ва ҳайдовчи ҳамда унинг турмуш ўртоғи ва 1 ёшли қизи жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1