Кеча, 2 январь куни Тошкент шаҳрининг асосий янги йил арчаси ўрнатилган ва халқ сайллари ўтказилаётган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси олдидаги майдонда 24 нафар бола йўқолиб қолган.
Йўқолганлар орасида 2 ёшдан 15 ёшгача болалар бўлиб, уларнинг қариндошлари ИИББ ходимларига мурожаат қилган.
ИИББга хабар берилгач, дарҳол рация орқали йўқолганларнинг ёки, аксинча, топилган болаларнинг белгилари айтилган. Шу тарзда ота-оналар ва болалар тезда топишган.
Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт аҳолиси ва меҳмонларни Янги йил сайллари 8 январгача давом этиши, сайр давомида болаларни кўздан йўқотмаслик учун ҳушёр бўлишни тавсия қилган.