АсосийJamiyat

Чилонзор метроси яқинидаги ҳудуд шубҳали чамадон туфайли тўсиб қўйилди

'Чилонзор метроси яқинидаги ҳудуд шубҳали чамадон туфайли тўсиб қўйилди'ning rasmi

Кеча, 2 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор метро бекати яқинидаги ҳудуд шубҳали чамадон туфайли тўсиб қўйилди.

«Бугун соат 13:15лар атрофида эркак киши 102 рақамига қўнғироқ қилди ва «Чилонзор» метро бекатига яқин жойда эгасиз чамадон ётганини хабар берди. Махсус амалиётларни мувофиқлаштириш бошқармаси, шунингдек, бошқа тезкор хизматлар гуруҳлар ходимлари у ерга етиб боришди. Текширув чоғида чамадон ичида эски матрац борлиги аниқланди», – дейилган Тошкент ИИББ хабарида.

Шунингдек, кеча ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда фотосуратлар тарқалди, унда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими Чилонзор метро бекати ёнида эгасиз чамадонни текшираётгани тасвирланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар