Марказий банк олтин тангалар нархини арзонлатди

ИҚТИСОДИЁТ 03.01.2019, 15:49
Марказий банк олтин тангалар нархини арзонлатди

Ўзбекистон Марказий банки эсдалик олтин ва кумуш тангалар сотув нархини маълум қилди.

3 январь ҳолатига 1 дона олтин танга нархи 13 миллион сўм деб эълон қилинди. Яъни бу ўтган йил декабр ойи охирида белгиланган нархдан 100 минг сўм арзондир.

26 декабрь ҳолатига 1 дона кумуш танга нархи 244 минг сўм этиб белгиланган бўлса, энди 227 минг сўм миқдорида сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Марказий банки 30 ноябрь куни 1900 та олтин ва 6900 та кумуш эсдалик тангаларини савдога чиқарган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1