1

ҚҚСдан озод этилган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати эълон қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 04.01.2019, 13:55
ҚҚСдан озод этилган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати эълон қилинди

Молия вазирлиги телеграм-каналида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган, реализацияси бўйича айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ овқат маҳсулотлари рўйхати эълон қилинди.

ҚҚСдан озод этиш бўйича имтиёз Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини улгуржи ва чакана реализация қилишда қўлланилади.

Рўйхатга қуйидаги товарлар киритилди:

  • гўшт (мол, қўй, товуқ гўшти), шунингдек тирик ҳайвонлар (чорва моллари, паррандалар) ва уларни сўйиб олинган маҳсулотлар;
  • балиқ;
  • картошка;
  • пиёз;
  • тухум;
  • гуруч (барча навлари);
  • шакар;
  • нон-булка маҳсулотлари (ишлаб чиқариш ва реализация қилишда).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1