1

ФВВ огоҳлантиради: ис газидан эҳтиёт бўлинг!

ЖАМИЯТ 04.01.2019, 20:35
ФВВ огоҳлантиради: ис газидан эҳтиёт бўлинг!

Статистик маълумотларга кўра, республикада сўнги уч йил ичида кузги-қишки иситиш мавсумида содир бўлгаётган фавқулодда вазиятларнинг аксарияти ис газидан заҳарланиш ҳолатлари билан боғлиқ.

Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма - карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипоксияга, оғир ҳолатларда эса - аноксияга олиб келиши ҳамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:

- фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик;

- ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;

- иситиш печларининг дудбуронларини нотўғри ўрнатиш;

- газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;

- ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;

- ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.

Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази ҳосил бўлади.

Бундай сабабларнинг келиб чиқишига йўл қўйманг! Ис газидан заҳарланишдан огоҳ бўлинг!

Фавқулодда ҳолатларда қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:

101 - Ёнғин хавфсизлиги хизмати

103 - Тез тиббий ёрдам

104 - Газ авария диспетчерлик хизмати

1050 - Қутқарув хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1